Филиппин қирғоқларида магнитудаси 7 баллик зилзила юз берди, деб хабар қилди АҚШ Геология хизмати (USGS).

Хабарда зилзила маркази Пундагитан шаҳридан 219 километр жануби-шарқда, ўчоғи эса 139 километр чуқурликда экани айтилмоқда.

Маҳаллий Inquirer нашрининг ёзишича, ер қимирлаши йирик шаҳарлардан бири Даваода қаттиқ сезилган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмади.

ЎзА