Америка Қўшма Штатларининг сайланган вице-президенти Камала Харрис ўз вазифасини адо эта бошлади.

Харрис Капитолий майдонининг ғарбий томонида тегишли тартибда қасамёд қабул қилиш маросимида қатнашди. Шундай қилиб, у АҚШ тарихида вице-президент курсисини эгаллаган илк аёл киши сифатида қоладиган бўлди.

Дарвоқе, Харрис анъанага кўра, сайланган президент Жо Байдендан олдинроқ қасамёд қилди.

ЎзА