АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйни тарк этар чоғи, анъанага кўра, президентликка сайланган Жо Байденга хат ёзиб қолдирди. Истеъфога кетаётган етакчи мактубида нима дегани, ҳозирча, номаълум, деб хабар тарқатган “CNN” телеканали.

АҚШда инаугурация куни лавозимини тарк этаётган президент ҳамкасбига ўзининг энг яхши тилаклари ҳамда маслаҳатлари битилган мактуб ёзиш анъанаси мавжуд. Одатда мактуб давлат раҳбарининг иш столида қолдирилади.

Хабарда таъкидланишича, Мелания Трамп ҳам АҚШнинг “бўлажак биринчи хонимига қутлов хати битган.

ЎзА