Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев мамлакат ҳукумати таркибига оид фармонни имзолади.

Унга кўра, вазирлар маҳкамасининг ваколат муддати якунига етган аксарият аъзолари ўз лавозимларида қолган.

 Асқар Мамин ҳукумати қуйи палата сайлови олдидан ўз ваколатларини топширган ва президентнинг фармони билан янги ҳукумат шакллантирилгунича фаолият олиб бориши белгиланганди.

Кейинроқ давлат раҳбари мажлис аъзолари розилиги билан Маминни бош вазирликка тайинлади.

Фармонга кўра, жумладан, мудофаа, соғлиқни сақлаш ва энергетика вазирлари ҳам ўз лавозимида қолган.