Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази онкохирург шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Хуршиджон Абдукаримов Қорақалпоғистонга борди.

Онкохирург марказнинг Қорақалпоғистон филиалида бир гуруҳ беморларни маҳаллий шифокорлар ёрдамида муваффақиятли операция қилди.

Бу ҳaқда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Хирургик амалиётлар давомида Х.Абдукаримов маҳаллий шифокорлар билан ўз тажрибасини ўртоқлашди ва филиал мутахассислари билан биргаликда онкологиянинг муҳим масалалари тўғрисида суҳбат ўтказди.

ЎзА