Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида қиличбозлик бўйича мамлакат биринчилигининг илк кунида сабля қуролининг яккалик йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Ушбу йўналишнинг қизлар ўртасидаги баҳсларида Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Шаҳноза Тоғаймуродова ҳамда Гулбону Эсемуратова шоҳсупага кўтарилди.

Йигитлар ўртасида эса Шерзод Мамутов, Алланияз Эшанов, Жалолиддин Душамбоев ва Фозил Генжебоев ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Мусобақалар давом этмоқда.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА