Бугун Тожикистоннинг «Ховар» ахборот агентлиги ушбу сарлавҳа остида хабар эълон қилди. Муаллиф Тошкентда ташкил этиладиган Президент университети 8000 талабага мўлжалланишига эътибор қаратган.

Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида 

“Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Юнусобод тумани вакиллари билан учрашувда айтган”, дейди муаллиф.

Мақолада давлатимиз раҳбарининг «Президент университетини қурамиз. Биз Ўзбекистонда илк бор Оксфорд таълимини жорий қиламиз. Британия таълим тизими дунёда биринчи ўринда туради. Биз янги президент мактабларини қурдик, энди 8000 минг талаба ўқийдиган янги президент университетини очамиз. Барча ўқитувчилар хориждан келади», – деган сўзлари келтирилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев хорижда таълим олаётган ёшларимизнинг ярми ватанга қайтмаётганини афсус билан таъкидлагани қайд этилади: “Уларга ўша ёқда яратилган шароитлар, юқори маош ёқади. Энди эса шундай шароитларни шу ерда яратишни хоҳлаймиз ва ёшларни шу ерда ўқитамиз. Фарзандларимиз кетмасин”.

Шундан сўнг Тошкентда президент университетини очиш ҳақида Шавкат Мирзиёев илк бор 2019 йил 1 март куни маълум қилгани эслатилган.

“Ховар” ахборот агентлигининг ушбу мақоласида Душанбе шаҳрида 2018 йили Британиянинг Кембриж академияси (Cambridge Worldwide Academy) ўқув муассасаси иш бошлагани, Тожикистондаги бу илк Британия мактаби битирувчилари ўрта маълумот бўйича бир йўла икки мамлакат ҳужжатини олиши таъкидланган.

ЎзА