Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида якунланган жаҳон чемпионатида 20 та олтин, 11 та кумуш ва 26 та бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Кутиб олиш тантаналарида Спорт вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакиллари, жамоат ташкилотлари, спортчиларнинг ота-оналари ва яқинлари қатнашди.

Маълумот учун, 30 дан ортиқ давлатларнинг энг сара курашчилари иштирок этган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчилари умумжамоада 1-ўринни эгаллади.

Т.Рўзиев, ЎзА