Виктория Нуланднинг давлат котиби ўринбосари этиб тайинлаши Жо Байден маъмуриятининг Россия билан муносабати янада кескин бўлишини англатиши мумкин.
“The National Interest” хабарида қайд этилишича, Нуланд дипломатик хизмат ветерани ҳисобланиб, у 30 йилдан ортиқ Давлат департаментида Россия ва собиқ Иттифоқ бўйича асосий таҳлилчи бўлган.
“Нуланд Барак Обаманинг Россия ва Украинага сиёсатининг фаол тарафдори бўлиб, ундан кейинги президентга Россияга қарши санкциялар қўллашни маслаҳат берган”, дейилади хабарда.