“Facebook” АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг инаугурацияси вақтида ҳарбий аслаҳалар ва ҳимоя воситалари реклама қилинишини тақиқлади.
Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълумот тарқатилган.
Таъкидланишича, рекламаси вақтинчалик тўхтатилган нарсалар сирасига бронежилет, ғилофлар ва қуроллар сақланувчи сейфлар киради.
“Facebook» маъмуриятининг маълум қилишича, чеклов Байденнинг АҚШ президенти вазифасини бажаришга киришадиган кун арафасида жорий қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Жо Байденнинг инаугурацияси 20 январга белгиланган.