Франция ҳукумати Хитойга нисбатан чекловлар жорий қилиш сиёсати йўлидан бормоқчи эмас.
Бешинчи республика ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан “Le Journal du Dimanche” га берган интервьюсида “Хитой билан сиёсатда чеклов устига-чеклов мантиғига амал қилмаймиз”, деб таъкидлаган.
Унингча, Европа мамлакатлари Хитойга “ҳамкор, рақобатчи ва тизим бўйича рақиб” сифатида қарайди.
Аввалроқ Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шае 2020 йилнинг мушкул шароитида хитой-француз муносабатида ижобий ҳолатлар қайд этилганини таъкидлаганди.