Пентагон Америка Қўшма Штатлари ўзининг Афғонистон ва Ироқда жойлашган ҳарбий кучлари қисқарганини эълон қилди.

Аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Кристофер Миллер ушбу икки давлатдаги Америка контингенти 15 январгача 2,5 мингтагача камайтирилиши тўғрисида баёнот берганди. Бу қарорга президент Дональд Трампнинг қўшинларни қайта гуруҳларга бўлиш режасига оид фармойиши асос бўлган.

«Бугундан бошлаб АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари сони 2,5 минг кишини ташкил этади. Президент Трамп фармойишига кўра амалга оширилган, мен ўтган йил 17 ноябрда эълон қилган ушбу қисқартириш тўғрисидаги қарор АҚШнинг мазкур давлатдаги қўшинлари сони 2001 йилдан буёғига энг кам миқдорга етиб келди», – дейилади Миллер баёнотида.

Ироқдаги ҳарбийларни камайтириш бўйича ҳам худди шундай алоҳида қарор чиқарилган: «Бугун президент Трамп кўрсатмасига биноан, АҚШнинг Ироқ давлатидаги ҳарбийлари сони 2,5 минг нафарга камайтирилди».

ЎзА