“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг расмий муносабати
Ижтимоий тармоқларда манзили аниқланмаган, қурилиши тугалланмаган спорт иншоотига иморатларнинг том қисмини ёпиш учун мўлжалланган плитанинг қулаб тушгани ва ушбу қурилиш маҳсулоти Навоий вилоятида ишлаб чиқарилгани номаълум муаллиф томонидан иддао қилинган видеолавҳа тарқалган эди.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Навоий вилояти ҳокимлиги билан ўрганишлар олиб борди.
Маълум бўлишича, бугунги кунда Навоий вилоятида бетон плиталар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш объектларига етказилиб берилаётган ушбу турдаги маҳсулот белгилари видеолавҳада акс этган маҳсулотга мутлақо тўғри келмайди.
Бугунги кунда Навоий вилояти ҳудудларида видеолавҳада баён этилган бино қурилиши мавжуд эмас ва саноат корхоналари томонидан бу кўринишдаги бетон маҳсулоти етказиб берилмаган.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси
матбуот хизмати.