– Йўқ, берилмайди.
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати бир йил бўлиб, шу муддат давомида интизомий чора олган ходимга рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди. Интизомий жазо чораси муассаса раҳбарининг буйруғи билан шу муддат тугамасдан олиб ташланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз: йиллик, ойлик, чораклик ва байрамлар муносабати билан бериладиган ва жамоавий характерга эга бўлган мукофот пуллари рағбатлантириш турларига кирмайди, шу сабабли ҳам бу тўловлар ходимларга интизомий жазо амалда бўлган вақтда ҳам тўланиши мумкин.
Ушбу тартиб Меҳнат кодекси ҳамда “Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартиби намунавий қоидалари”да белгиланган.
Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.