TikTok ижтимоий тармоғи ёшлар орасида оммалашиб бормоқда. Бироқ, афсуски тармоқда фойдали ахборотлар етарли эмас.

Адлия вазирлиги ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида мазкур тармоқни ҳуқуқий ахборотлар билан бойитадиган бўлди.

Шу мақсадда TikTok ижтимоий тармоғида ҳам “Huquqiy axborot” саҳифаси ташкил этилди.

Эндиликда tiktok.com/@huquqiyaxborotuz ҳаволаси орқали мамлакатимизда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, янги тартиб-қоидалар, ҳуқуқий янгиликлар акс этган  қизиқарли видеолавҳалар билан танишиб бориш мумкин.

Муаттар Бурҳонова, ЎзА