Президентимиз Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида келгуси йилда қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш асосий вазифалардан бири бўлишини қайд этди.
Биз қурилиш-пудрат ташкилотлари ва қурувчиларнинг замонавий авлодини яратиш устида жиддий бош қотиришимиз зарур, деди Шавкат Мирзиёев.
Шу борада қурилиш соҳасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади.
ЎзА