Эстония бош вазири Юрий Ратас сиёсий партиясига қарши коррупция айбловлари билан истеъфога чиқишини маълум қилди.
Эстония давлат прокурори партия аъзолари, жумладан, бош котиб Михаил Корбни Порто Франкода кўчмас мулкни ривожлантиришга таъсир ўтказувчи воситалар билан шуғулланган, деб даъво қилмоқда.
Маълум бўлишича, тадбиркор Ҳиллари Тедер кўчмас мулкни ривожлантириш фойдасига “Center Party”га бир миллион евро хайрия қилишга рози бўлган, бу эса автотураргоҳ қуриш ҳуқуқини олиш эвазига амалга оширилиши керак эди.
Деярли бир йил вақт мобайнида тўпланган далиллар турли жиноятларга тааллуқлидир. Шу боис жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларга қарши оммавий иш қўзғатилган. Бу ҳақда бош прокурор Таави Перн “fаcебоок”даги саҳифасида хабар қолдирган.
«Бундай вазиятда истеъфога чиқиш орқали барча ҳолатларга ойдинлик киритиш ва аниқлик билан келишиш имкониятини беришим тўғри кўринади», дейди Юрий Ратас.
Aммо у партияни бошқаришда ҳуқуқларни суиистеъмол қилиш ёки адолатни бузадиган ҳеч қандай ҳаракатни содир этмаганини қайта-қайта таъкидлаган.
Ратас 2016 йилдан бери бош вазир лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Энди Эстония президенти унинг ўрнига бошқа одамни тайинлаши керак бўлади.