Жорий йил 16 ноябрь куни халқ депутатлари Бўзатов туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида халқ депутатлари Бўзатов туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Бўзатов тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги фармойишини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Aманбай Оринбаев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Сессияда Бўзатов тумани ҳокими лавозимига Уббиниязов Ботирбек Онгарбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Тақдим этилган номзод туман Кенгашининг бир қатор депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди.

Сессияда Уббиниязов Ботирбек Онгарбаевич Бўзатов тумани ҳокими этиб тайинланди.
Б.Уббиниязов шу кунга қатор Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири