Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида маҳалла ва маҳалла раисларига замонавий смартфонлар ҳамда компьютер тўпламлари тарқатилди.

Масалан, Элликқалъа туманидаги 36 нафар овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат “Халқ банки” бошқаруви томонидан мобиль телефонлар совға қилинган бўлса, Кегейли тумани ҳокимлиги тумандаги 14та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларига замонавий компьютер ускуналарини топширди.

Бўзатов туманида олис қишлоқлардан мактабга қатнайдиган 10 нафар ўқувчига велосипед совға қилинди.

Е.Қаноатов, ЎзА