Қирғизистонда 14:00 гача президент сайловида 18,56, референдумда 18,55 фоиз сайловчи овози қайд этилди. Бу ҳақда МСК раиси Нуржан Шайлдабекова маълум қилди.
Аҳоли сонига нисбатан жараёнда иштирок этган фуқаролар миқдори бўйича фоиз ҳисобида энг юқори кўрсаткич Ўш шаҳрида қайд этилди – 23,31 фоиз. Иссиқ-Кўл ва Норин вилоятларида ҳам айни нисбат 20 фоиздан баланд
Шайлдабекованинг сўзларига қараганда, хорижий давлатларда ташкил этилган участкаларда рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг 10,1 фоизи овоз бериб бўлди. Вашингтонда эса сайлов участкаси Бишкек вақти билан 19:00 да очилади.
ЎзА