Ижтимоий тармоқларда «Нукус шаҳридаги мактаб ўқитувчилари йўлларда мажбурий тарзда навбатчилик қилмоқда. Навбатчи ўқитувчиларни автомашиналар енгил туртиб кетган, шифохонага тушган ҳолатлар ҳам бўлган. Баъзи транспорт бошқарувчилари навбатчи ўқитувчиларига бўҳтон ёғдириб, калака қилиб ўтади. Йўлларда навбатчилик қилиш ЙПХнинг вазифаси эмасми?» мазмунидаги видео тарқалган эди.

Мазкур ҳолатга муносабат билдирган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг таъкидлашича, ҳақиқатдан ҳам мактаблар қошидаги йўлларда пиёдалар ўтадиган қисмда ЙПХ ходимлари хизматга бириктирилган. Улар асосан эрталабки ва тушки пайтларда хизматга туради. Бошқа вақтларда эса мактаб ўқитувчилари навбатчилик қилишмоқда. Бу вазирлик ҳамда мактаб директорларининг таклифи асосида ташкил қилинган.

Навбатчиликки турадиган ўқитувчиларга хавфсизликни таъминлаш мақсадида нур қайтарадиган жилетлар ва байроқчалар берилган.

Е.Қаноатов, ЎзА