Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича икки кунлик ўқув-семинари ўтказилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари, Агентликнинг вилоят филиаллари бошлиқлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этаётган ўқув-семинарда 2020 йилда мамлакатимизда ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш ва мигрантларни қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.