Қайд этиш керакки, мазкур йўналишдаги танлов ғолибларига ҳудудлардаги журналистлар овоз берган.

I ўринга Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри.

II ўринга эса Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани муносиб кўрилди.

III ўринга Самарқанд вилоятининг  Пайариқ тумани лойиқ кўрилди.

Шу ўринда ғолиблардан бири Учтепа туман ҳақида тўхталиб ўтамиз. Мазкур туманда инвестиция дастури доирасида 2020-2022 йилларда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 450 миллион доллар бўлган 100га яқин лойиҳани ишга тушириш ва етти мингга яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Йил танлови-2020” тақдирлаш маросимида Ўзбекистонда «Йил одами» ҳам аниқланади.

Оқил Ғуломов(сурат), ЎзА