Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг “Йил танлови – 2020” тадбирида танловнинг “Энг намунали давлат ташкилоти” йўналиши бўйича учинчи ўрин эгаси – “Ўзархив” агентлиги бўлди.

2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди алоҳида қимматли ҳужжатларнинг электрон шаклларини яратишни жадаллаштиришга эришилди.

145 минг 870 сақлов бирлигида, 7 миллион 835 минг 615 кадр қоғоз, 263 ҳ.б. кино, 232 ҳ.б. овозли ҳужжатларнинг электрон нусхалари яратилди.

 

ЎзА