Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос ёзда «Манчестер Сити»га ўтмайдиган бўлди.
«Манчестер Сити» мутасадди раҳбарлари испаниялик ҳимоячининг трансферини таҳлил қилди ва келишув клуб учун фойдасиз, деб топди.
Шунингдек, Рамоснинг юқори маош хоҳлаши жамоа учун қийинчилик туғдириши ҳам мазкур трансфернинг барбод бўлишига сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, С.Рамос «Қироллик клуби» билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Рамоснинг амалдаги битими жорий йил ёзида якунига етади.