Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани марказидан 35 километр узоқликда жойлашган “Ўзбекистон” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Bek bog`chasi” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 150 ўринга мўлжалланган.
Замонавий архитектура услубида бунёд этилган муассаса 2020 йилда фаолият бошлаган. Бу ерда кичкинтойларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун зарур шароит муҳайё. Рус тили, инглиз тили, мусиқа, рақс каби тўгаракларда болажонлар дастлабки билим ва кўникмани оширмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА