Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

–  Ўзбекистонда илк бор ўткир буйрак етишмовчилиги бор 5 мингдан ортиқ бемор бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олинади ва бунга бюджетдан 140 миллиард сўм йўналтирилади, – деди давлатимиз раҳбари. – Онко-гематология соҳаси, даволаш қийин касалликлар бўйича мураккаб диагностика тадбирларига бюджетдан 250 миллиард сўм ажратилади. 2021 йилда аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан қамрови ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказилади.