Қиш фаслида дала юмушларидан бироз тин олган қишлоқ хўжалиги ходимлари техника таъмири ишлари билан машғул.
Халқимизда “Техника – деҳқоннинг қаноти”, деб бежизга айтилмаган. Яъни, қишлоқ хўжалиги техникаларини созлиги янги мавсумда экиш ишларининг вақтида ва самарали ташкил этилишини таъминлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги “Алғабас” ва “Беруний” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги машина-трактор паркларида айни кунларда ер эгалари мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини кўрикдан ўтказиш, уларни жорий таъмирлаш ишлари билан машғул. Техникалар учун зарур эҳтиёт қисмлар мутасаддилар томонидан етказиб берилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА