Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими ҳамда “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририяти вакиллари Қирғистон Республикасининг Ўш шаҳрида бўлиб қайтди.

Қирғизистон Республикасида ўзбек тилида чоп этиладиган Ўш вилояти ижтимоий-сиёсий нашри – “Ўш садоси” газетаси ташкил этилганининг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат, қўшни давлатлар билан жадал ривожланаётган муносабатлар, хусусан, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги қўшничилик алоқалари йўлга қўйилганлиги ўзбек ва қирғиз халқини, айниқса, чегара ҳудудлари аҳолисини беҳад қувонтираётганлиги айтилди.

Учрашувда Ўш ва андижонлик журналистлар икки қардош халқ ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш юзасидан келишиб олдилар.

 

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА