Инспекция вакилининг ЎзАга маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантинини назорат қилиш Давлат инспекцияси раҳбарлигига Эргашев Иброҳим Кенжабаевич тайинланган.
Шу пайтгача бу лавозимда Содиқов Алишер Мирзалиевич фаолият юритаётган эди.
Иброҳим Эргашев бунгача “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуи бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган. 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантинини назорат қилиш Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги фармони билан ташкил этилган.