Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан тақдим этилган ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Ғайрат Фозилов Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тавсия этилган.

Масалани атрофлича кўриб чиққан сенаторлар Ғайрат Фозилов номзодини маъқуллади ва уни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш бўйича Сенат қарори қабул қилинди.

 

ЎзА