2017 йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, бошқа идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Мажлис кун тартибига 26 масала киритилган бўлиб, унинг 15 таси қонун, қолгани бошқа масалалардир.
Ялпи мажлиснинг биринчи кунида 17 масала кўриб чиқилди. Булар – Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги ҳамда кун тартибига киритилган 15 қонун кўриб чиқилди. Кўриб чиқилган қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сенат раиси Н.Йўлдошев бошқараётган ялпи мажлиснинг иккинчи кунида қолган масалалар кўриб чиқилмоқда.
Айни вақтда 2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур тўғрисидаги масала муҳокама қилинмоқда.