Нукус шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан ташкил этилган мусобақада спортчи ёшлар 10 вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Қизлар баҳсида С.Айитбоева, У.Эшниёзова, Л.Умирбекова, Б.Озодова, Д.Ўринбоева, В.Сирлибоева, Г.Сегизбоева, У.Сайимбетова, А. Абдуқосимова ўз вазн тоифасида ғолиб бўлди.

Ўсмирлар ўртасида Н.Эрназаров, Н.Жалалатдинов, Х.Танирбергенов,  Б.Таласбоев, Б.Қалбоев, А.Мавленбоев, Р.Ибрайимов, Т.Сапаков, Ф.Қидирбоев, М.Абдирасулиев биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб спортчилар жорий йил 21-23 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон Чемпионатида иштирок этиш учун йўллама олди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА