Бугун Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганига 28 йил тўлди.

1992 йил 14 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XI сессиясида «Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикасининг суверен давлат эканлигини билдиради.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи мовий ранг, сариқ ва яшил ранглардан иборат бўлиб, марказида сариқ рангни оқ ва қизил рангли йўлаклар ажратиб туради.

Байроқнинг мовий ранги баҳор ёшлиги – сувнинг мангу тимсоли ҳисобланади. Сариқ ранг эса, Қорақалпоғистон ҳудудининг улкан қисми саҳролардан иборат эканлигини билдиради. Яшил ранг эса табиатнинг янгиланишининг, маънавий яшариш, ишончининг ва қуёшнинг белгисидир. Байроқдаги энди туғилган ой мусулмонларнинг муқаддас тимсоли бўлса, беш юлдузнинг расми Қорақалпоғистоннинг қадимий ва навқирон беш шаҳрининг – қорақалпоғистонликларнинг турмуш ва ишонч қўрғонларининг тимсоли ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикасининг расмий вакилларини хорижий сафарларда, халқаро анжуманларда, кўргазмаларда ва спорт ўйинларида Қорақалпоғистон Республикасини жаҳонга танитади.

 

ЎзА