Навоий Давлат кончилик институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон давлат мадҳиялари янгради.
Тадбирни филиал директори Ф. Худойбердиев олиб борди.
Тантанали байран кечасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси раиси К. Каримов ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон сиёсий майдонида ўз ўрнини эгаллаши, тараққиёт йўлини белгилаб, йилдан-йилга мавқейи ортиб бориши шунингдек, халқнинг тинчлигини таъминлашда – Конституциянинг ўрни ва аҳамияти катта эхамининг таъкидлаб ўтди.
Конституция давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органларининг тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилиниб, бу сана ҳозирги кунгача байрам сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган ютуқларимиз Конституцияда белгиланган қоида ва принциплар билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабдан Конституция – асосий қонун ҳисобланади.
Барчага маълум, саноқли кунлардан сўнг бағрикенг халқимиз билан биргаликда давлатимиз ижтимоий-сиёсий турмушидаги аҳамиятли саналардан бири – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-йиллигини кўтаринки руҳда кутиб оламиз.
Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирда юртимизда юз бераётган ўзгаришлар, Демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлида эришилаётган ютуқларимизнинг барчаси Конституцияда кўрсатилган принципларнинг турмушимизга тўлиқ тадбиқ қилиниши билан узвий боғлиқдир.
Маҳлиё РУСТАМОВА,
ҚДУ Қорақалпоқ тили филологияси ва журналистика факультети 4-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги