Божхона ходимлари томонидан яширин иқтисодиётнинг илдиз отишига қарши тизимли кураш олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида 484-сонли “Волский – Тошкент” йўловчи поездининг 3-вагони божхона кўригидан ўтказилганида, ноқонуний тамаки маҳсулотини яширинча олиб ўтиш ҳолати аниқланди. Хусусан, фуқаро Э.М.га тегишли бўлган ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона назоратидан ўтиб бўлгунга қадар мазкур вагондаги йўловчиларга тарқатиб қўйилган, қиймати дастлабки сўровга кўра қарийб 161 миллион сўмга тенг бўлган 150 қутида “Богатыри” номли сигарет ва 999 қутида 4 хил номдаги сифати кафолатланмаган биофаол қўшимча ва геллар мавжудлиги маълум бўлди.
Божхона органлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири