Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Ёшлар меҳнат гузари очилди.
Ёш тадбиркор Анвар Бекбергенов “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури асосида туман ҳокимининг қарори билан “Хоразм” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан бўш ер олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади.
Мажмуа биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, унда асосан озиқ-овқат, мобиль телефон жиҳозлари, косметика маҳсулотлари дўконлари, келин либослари, аёллар гўзаллик салони каби хизмат кўрсатиш нуқталари ҳамда рус, корейс тиллари бўйича ўқув курслари мавжуд. Мазкур мажмуанинг умумий қиймати 2 миллиард сўм бўлиб, лойиҳа тўлиқ ишга тушиши натижасида 15 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА