Нукус тумани “Саманбой” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қуёшча” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 150 нафар болажонни ўз бағрига олган.
Тадбиркор Бобур Камолов ташаббуси билан барпо этилган боғчанинг қурилиш ишларига банк томонидан ажратилган 4 миллиард 300 миллион сўм миқдорида кредит маблағи сарфланган. Бу ерда кичкинтойларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит муҳайё.
Айни пайтда муассасада илк билим ва кўникмани шакллантирувчи машғулотлар билан бирга инглиз тили, бадиий гимнастика, каратэ-до, мусиқа, хореография каби тўгарак соатлари ташкил этилган. Ушбу тўгаракларда болажонлар катта қизиқиш билан дастлабки маҳоратини оширмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА