Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманилик Шаҳрибону Юсуфбоева 2019 йил тикувчилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган.

Жорий йилда у банкдан 200 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб корхона фаолиятини  кенгайтирди. Ҳозирда ёш тадбиркор тикувчилик цехи ва гўзаллик салонини ўз ичига олган “Шуманай-Шаменай” масъулияти чекланган жамиятига раҳбарлик қилмоқда. Айни пайтда бу ерда 13 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ  (сурат), ЎзА