Хитойнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Тяньцзинь шаҳрида кўприк ўпирилиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, 5 одам жароҳатланди. Ҳодиса тўғрисида маҳаллий “Global Times” газетаси хабар берган. 
Полиция бахтсиз ҳодисага сабабчи сифатида кўприкни қайта таъмирлаш ишларини бажарган қурилиш компанияси ходимларини қўлга олди.
ХХР ҳукумати томонидан воқеа жойига суриштирув ишларини олиб бориш учун махсус гуруҳ жўнатилди.

 

ЎзА