«Барселона» футбол клуби президенти Хосеп Мария Бартомеуни истеъфога чиқариш учун овоз тўплаш жараёни давом этмоқда.
Бугунги кунга қадар унинг истеъфосини талаб қилиб овоз берганлар сони 20687 тага етди ва яна 693 та овоз тўпланса у ўз ўрнини бўшатади. Бироқ юқорида тўпланган овозларнинг 4400 таси текширилмоқда. Агарда 4400 та овоз техник йўл билан кўпайтирилган бўлса, уларнинг барчаси олиб ташланади.Шу тариқа керакли овоз тўпланса, “Барселона” раҳбарияти Бартомеуни истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқади. Режага кўра, “кўк-анор ранглилар”да янги президентлик сайлови 2021 йилнинг 15 март куни бўлиб ўтади.

ЎзА