Амударё туманидаги “Қорақалпоқ маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамияти паррандачиликка ихтисослашган.
15 нафар ишчи меҳнат қилаётган хўжаликда паррандалар парвариши, уларни озиқлантириш автоматик ускуналар ёрдамида амалга оширилади.
–Ўтган 2019 йилда “Агробанк” томонидан ажратилган 1 миллиард 200 миллион сўмлик кредит ҳисобидан паррандачилик хўжалигимизни янада кенгайтирдик, – дейди корхона раҳбари Эркин Расулов.
– Айни пайтда Тошкент ва Самарқанд шаҳридан 18 минг донага яқин жўжа келтирганмиз. Ушбу жўжалар 30-35 кун давомида парваришлангач, уларнинг ҳар бири 1,6-2 килограммгача тош босади.
Яқин кунларда парваришдаги паррандалар сонини 60 мингтага етказиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА