БМТ Бош котиби халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерреш минтақада ва халқаро майдонда катта нуфузга эга бўлган давлатларни Арманистон – Озарбайжон мажораси кечаётган ҳудудда зудлик билан ўт очишни тўхтатишга эришишга чақиради, дея хабар қилди унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик.
Гуттереш халқаро ҳамжамиятнинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги бир неча чақириғига қарамай давом этаётган Қорабоғ мажорасини қоралади. Бош котиб шунингдек тинч аҳоли яшаётган ҳудудлар ўққа тутилишидан жиддий хавотирда эканини таъкидлаган.
«Бош котиб яна бир бор можаронинг ҳарбий ечими йўқлигини қайд этиб, томонларни уруш ҳаракатларини тўхтатишга чақиради», — дейилади баёнотда.

 

ЎзА