Президентимиз Ш.Мирзиевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи ва унинг Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари ташкилий сессиясида иштирок этиб сўзлаган нутқини Қорақалпоғистонликлар қизғин кутиб олиб, катта эътибор билан тингладилар.
Президентимизнинг ҳар бир ташрифи қорақалпоқ юртида янги бунёдкорликлар, халқ фаровонлиги ортишининг янги истиқболлларини олиб келади.Буларга гувоҳ бўлар эканмиз, ҳар биримиз Ўзбекистон бой солномасига зарҳал ҳарфлар билан битилаётган Янгиланган юртимизнинг янги тарихига гувоҳ бўлишдек бахтга муяссар бўлаётганимиздан фахрланамиз.
Давлатимиз раҳбарининг халқимизга булган мехр ва эътибори,ғамхўрликлари алоҳида .Буни юрак-юракдан ҳис килган ҳар бир қорақалпоғистонликнинг Президентимизга бўлган ишончи янада мустахкамланмокда.
Яқиндагина раҳбари Давлатимиз яна бир марта БМТ БОШ АСССАМБЛЕЯСИ 75 сессиясида Орол инқирози оқибатларини тугатиш муаммоларига дунё ҳамжамиятининг эътиборини қаратгани,бу борадаги қимматли таклиф ва тавсиялари БМТ томонидан маъқулланганлиги фикримизнинг исботидир.
Бугун Қорақалпоғистоннинг янгиланган келбати,фаровон ва бахтли ҳаётига қараб туриб узоқ ва яқин тарихни кўз олдимизга келтирамиз
Ерназар Олакўз, Оллаер Дўстназаров сингари халқ етакчилари озод ва обод ҳаётни орзу қилган эдилар. Ажиниёз бобомиз”Ер ҳам эл биландир,эл ҳам ер билан…”,”Хўш омон бўл биздан қолдинг Бўзатов…” дея куйлаган армонлари мустақиллик йилларида рўёбга чиққанлигини,Муйноқ янгилангани, Бўзатов тумани қайта ташкил қилиниб фаровон бир ҳудудга айланаётгани мисолида кўришимиз мумкин
Қорақалпоғистонга узоқ йиллар бошчилик қилиб фидоийлик,халққа садоқат намуналари кўрсатиб Қорақалпоқ диёрини янгилаган, элсевар раҳбар, марҳум Муса Ерниезов меҳнатлари бахтли ва фаровон ҳаётимизда яккол намоён бўлиб турибди..
Жўкорги Кенгас сессияси чин маънода тарихий санага айланди. Республиканинг янги раҳбари сайланди.
– Бугун қорақалпоқ элини, тупроғини, имкониятларини яхши билган, халқ таниган, турли масалаларни ҳал қила оладиган етакчини сайлаб олишимиз керак. Бердақ бобомизнинг доно сўзлари билан айтганда:
“Халқнинг ғамини ўйлаган,ди
Юрт ғамхўри керак менга, – деди давлатимиз раҳбари
Президент ҳозирги мураккаб пайтда раҳбар бўлиш осон эмаслигини, Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича бошланган ишлар 2-3 карра кўпайтириб давом эттирилишини таъкидлади
Ҳақиқатда ҳам бу лавозимга тавсия қилинаётган Мурод Камолов Халқ Отаси деган макомга эга булган ХХ аср ўрталарида бу элнинг пойдеворини куйган К.Камолов фарзанди. Депутатлар Оталар ерига мехр куйган,ватанпарвар, фидоий, Мурод Камолов номзодини бир овоздан мақулладилар.
Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистоннинг ижтимоий иқтисодий жиҳатдан равнақ топтириш режаларини белгилаб берар экан,
16 туманда «ўсиш нуқталари» бўйича тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналарнинг айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан озод этилишини таъкидлади.
Айниқса Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида янги ташкил этиладиган саноат корхоналарига ҳам 3 йил муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланди.
Давлатимиз раҳбари қорақалпоқ юртида балиқчилик чорвачиликда оилавий кооперцияларни йўлга қўйиб, паррандани кўпайтириб, гўшт нархини арзонлаштириш чораларини кўриш юзасидан ҳам қатор вазифалар белгилаб берди
Президентимизнинг Қорақалпоғистонда маданият,саньат,адабиёт йўналишларида белгилаб берган устивор вазифалар биз ижодкорларни янада тўлқинлантирди.
Келгуси йили Қорақалпоғистонда Ёшлар фестивали ташкил этиш ,Бўзатов туманида Ўзбекистон шоир ва ёзувчиларининг анжуманини ўтказиш,Ўзбекистон , Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси ,Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли адиб Тўлапберган Каипбергеновнинг уй – музейини ташкил қилиш бўйича берилган баҳоли топшириқлар маънавиятимизни янада бойитишига ишонамиз.
Айниқса Нукус шаҳрида барпо этилган опера ва бахшичилик мактаб-интернати ҳузурида бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳам ташкил этилади. Бу каби хайрли ишлар аждодларимиз асрлар давомида эъзозлаб келган ноёб санъатни дунёга кенг тараннум этиш, ёшларимизнинг унга қизиқишини оширишда муҳим омил бўлмоқда.
Халқимиз Нукус шаҳрини Ўзбекистоннинг иккинчи пойтахти деб севади. Давлатимиз раҳбари пойтахтимизни янада кўркам,обод,замонавий қиёфа касб этиши юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.
– Тошкентда нима янгилик бўлса, Нукусга келиши керак, – деди Президент. – Янгича ишламасак, замон қабул қилмайди.
Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга бу ташрифи албатта бу эл учун белгиланаётган катта,истиқболли устивор йўналишларнинг яққол ифодасидир.Биз депутатлар, сенаторлар ҳам албатта Президентимиз талаб қилаётганидек халқ дарди ва муаммолари билан яшашимиз, уларнинг ҳал қилинишида Давлатимиз раҳбарига камарбаста бўлишимиз керак.
Гулистон Аннақиличева,
Олий Мажлис Сенати аъзоси
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги