“Онлайн мактаб”да қатнашган ўқитувчилар, сурдо таржимон ва монтаж устаси мукофотланди

Телевизион дарслар ўқитувчилари, монтаж устаси ва сурдо таржимон кўкрак нишони билан тақдирланди.
“Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарсларни тасвирга олишда фаол қатнашган педагоглар 1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан «Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
1. Ахророва Тахмина Ахрорбек қизи, Чилонзор туманидаги 103-мактабнинг бошланғич синфи ўқитувчиси
2. Самадова Тахмина Саидовна, М.Улуғбек туманидаги 142-мактабнинг Инглиз тили фани ўқитувчиси
3. Акрамова Наргиза Зухритдиновна, Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси
4. Каримова Хилола Мукимовна, Миробод туманидаги 60-мактабнинг Немис тили фани ўқитувчиси
5. Худаярова Шохиста Ўктам қизи, Юнусобод туманидаги 51-мактабнинг Француз тили фани ўқитувчиси
6. Сой Мария Сергеевна, Юнусобод туманидаги 51-мактабнинг Кимё фани ўқитувчиси
7. Рахматова Нилуфар Нигматуллаевна, Чилонзор туманидаги 126-мактабнинг Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
8. Аджимамбетова Эмине Руставилевна, Чилонзор туманидаги 103-мактабнинг Кимё фани ўқитувчиси
9. Нурманова Замира Аблоқуловна, Ангрен шаҳридаги 21-мактабнинг Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
10. Абдуазимова Манзура Аҳназаровна, 102-махсус мактаб интернатининг сурдо таржимони
11. Ҳамидов Салоҳиддин Рустам ўғли, «ЗЎР» ТВ телеканалининг монтаж устаси
12. Каримов Фарҳод Эркинович, Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш институтининг проректори.
Ўқитувчиларга ушбу кўкрак нишонларини Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев топширди.

 

ЎзА