Элдор Шомуродов Италия А Сериясига йўл олмоқда

«Ростов» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов трансфери борасида Италиянинг «Женоа» клуби билдирган янги таклифга рози бўлди, дея хабар бермоқда Россиянинг «Спорт Экспресс» нашри.

Манбанинг ёзишича, «Ростов» клуби раҳбарияти даставвал италияликларнинг 8 миллион евролик таклифини рад этган. Кўп ўтмай, музокараларда Италия А Серияси клуби Элдор Шомуродов учун барча бонуслари билан қўшиб ҳисоблаганда нархни 9 миллион еврога кўтарган. Янгиланган таклифни эса «Ростов» клуби қабул қилган.

Қайд этилишича, келишувга кўра Россия клуби Элдор Шомуродовнинг кейинги трансферидан тушадиган 15 фоизи миқдоридаги маблағга ҳам эга бўлади.

 

ЎзА