Қозоғистонда оилавий ва маиший зўравонликка жазо кучайтирилади

Қозоғистон парламенти маиший зўравонлик тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритишни муҳокама қилмоқда, дейилади ИИВ хабарида.

Вазирлик маълумотига кўра, 2020 йилнинг саккиз ойида маиший зўравонлик аломатлари билан 130 мингта мурожаат тушган.Шундан икки ярим мингтасига нисбатан жиноий иш очилган, 30 мингта мурожаат маъмурий ишлаб чиқаришга юборилган.

Депутатлар айбдорларни жамоат ишларига жалб қилишни ва ҳатто 20 кунгача ҳибсга олишни назарда тутадиган жазо чораларини илгари сурмоқдалар.

 

ЎзА