Ўз касбининг фидойиси

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги 5-умумтаълим мактаби директори, тарих ҳамда ҳуқуқ фани ўқитувчиси Тамара Полвонниёзова қарийб 25 йилдан буён халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилади.

Тажрибали педагог ўзининг жонкуярлиги, изланувчанлиги, ва ташаббускорлиги билан нафақат ўқувчилар, балки мактаб жамоасининг чексиз ҳурматига сазовор бўлган.

photo_2020-09-29_11-47-15 (2).jpg
Мазкур мактабда таълим-тарбия ишлари намунали йўлга қўйилган бўлиб, маскан ўқувчилари ўз билим ва салоҳияти билан юксак натижаларга эришмоқда. Хусусан, 2019 йил ўтказилган халқаро фан олимпиадаларида мактабнинг 9-синф ўқувчилари Дамир Дилмуродов, Бибисора Элмуротова ҳамда 10-синф ўқувчиси Элмира Собирбоева ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Ушбу ютуқлар замирида албатта, Тамара Полвонниёзованинг ўрни беқиёс.

Таълим соҳасидаги эзгу хизматлари учун устоз 2005 йил “Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси”, 2017 йил “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари, 2019 йил “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвони билан мукофотланган.

photo_2020-09-29_11-47-16.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА