"Пахтакор"нинг уч футболчиси ОЧЛ рамзий жамоасида

Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал баҳсларидан сўнг, мазкур босқичда ўзини яхши кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузиб чиқилди.
Мазкур жамоадан «Пахтакор»нинг уч футболчиси – Драган Черан, Эрен Дердийок ва Сардор Собирхўжаев ўрин олди. Шунингдек, таркибга «Шабаб Ал- Аҳли» сафида тўп сураётган ҳамюртимиз Азиз Ғаниев ҳам киритилди.
Эслатиб ўтамиз: мусобақанинг чорак финалида «Пахтакор» жамоаси ярим финалга чиқиш учун Эроннинг амалдаги чемпиони «Персиполис» клубига қарши майдонга тушади. Иккинчи жуфтликда эса Саудиянинг икки жамоаси – «Ал- Аҳли» ва «Ал- Наср» жамоалари ўзаро рақобатлашади.

 

Ж.Тошхўжаев, ЎзА