Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Тожикистонга ташрифига доир

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 2020 йил 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрига ташриф буюради.

Комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Бизнес-форум ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

 

ЎзА